Журналист Жамшид Каримов руҳий касалликлар шифохонасидан озод этилди

Журналист Жамшид Каримов.

Ўзбекистонда Самарқанддаги руҳий касалликлар шифохонасида 2012 йилдан бери мажбурий ва яширин тарзда сақланиб келинган журналист Жамшид Каримов озод этилди.

Буборадаги янгиликни ЕХҲТнинг сўз эркинлиги бўйича мутасаддиси матбуот хизмати чоршанба куни кечқурун тарқатди.

Биринчи президент Ислом Каримовнинг жияни бўлган Жамшид Каримов Жиззахда яшаган ва 2000 йилдан бошлаб халқаро матбуот билан ҳамкорлик қила бошлаган эди.

2004 йилдан бошлаб Жамшид Каримов цензурага қарши чиққани ва танқидий мақолалар ёзгани учун таъқиб қилина бошланган.

Биринчи марта уни рухий касалликелар шифохонасига 2006 йилда мажбуран ётқизиб, у ерда 2011 йилгача сақлаган эдилар.

Иккинчи марта у 2012 йилда руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилиб, то шу кунгача сақланиб келинган эди.

ЕХҲТ Ўзбекистон ҳукуматининг Жамшид Каримовни озод этганини олқишлади ва расмий Тошкентни Юсуф Рўзимурод, Солижон абдурахмонов ва Дилмурод Саййид каби қамоқда қолаётган журналистларни ҳам озод этишга чақирди.