Трамп Конгрессдан Обама маъмуриятига нисбатан текширув ўтказишни илтимос қилди

Дональд Трамп.

Президент Дональд Трамп якшанба куни Конгрессдан собиқ президент Барак Обама маъмурияти 2016 йилги президентлик сайловлари жараёнида “тергов-текширув ваколатлари”ни бузганини текширишни илтимос қилди.

Шанба куни Трамп Барак Обамани телефон суҳбатларини ноқонуний тинглашда айблаб баёнот берган эди.

Трампга кўра, Обама маъмурияти унинг Нью Йоркдаги офиси телефонларини сайловолди жараёнида мунтазам тинглаб борган. Бироқ Трамп бу иддасоси исботи учун бирорта далил келтирмади.

Обаманинг вакили бу иддаоларни “оддий ёлғон” деб изоҳлади.