Бухорода Тошкент Ислом университети факультети очилади

Бухоро вилояти Баҳоуддун Нақшбанд зиëратгоҳи

"Бухоронинг жаҳон цивилизацияси ва ислом маданияти ривожига қўшган ҳиссаси беқиёс. Бу заминда кўплаб алломалар таваллуд топган ва яшаган. Уларнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш учун бу ерда Тошкент ислом университетининг махсус факультетини ташкил қилиш керак”, деган Президент Мирзиёев Бухоро сафари давомида.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, давлат раҳбари Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди.

Мазкур зиёратгоҳ 1993 йилда Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги муносабати билан таъмирланган.

“:Таомилга биноан Баҳоуддин Нақшбанднинг руҳи поки ҳақига Қуръон тиловат қилинди.
Президентимиз мазкур ёдгорлик мажмуасини янада обод масканга айлантириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди”, дейилади агентлик хабарида.