Ўзбекистонда расмий доллар 3500 сўм 1 тийинга тенг бўлди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 14 мартдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини белгилади.

АҚШ долларининг расмий курси ўтган ҳафтадаги кўрсаткичдан 47,71 сўмга ортди ва 3500,01 сўмни ташкил этди.

Йил бошига нисбатан долларнинг миллий валютага нисбатан курси 260,39 сўмга ёки 8,04 фоизга ўсди.

АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан расмий курси 28 февраль куни 3,4 минг сўмдан ошган эди.

Айни пайтда АҚШ долларининг қора бозордаги курси ҳам жадал суръатлар билан ошаётгани хабар қилинмоқда.

Норасмий манбаларнинг айтишича, 14 март куни Тошкентда 1 АҚШ доллари 7750 сўмга чиқди.