Чиқиш визаси бор ўзбекистонликлар дунёнинг 53 давлатига кириш визасисиз бора олади

Ўзбекистон фуқаролари жаҳоннинг 53 давлатига визасиз бора олиши ва бу кўрсаткич бўйича мамлакат Henley & Partners компаниясининг виза чекловлари Индексида (Visa Restrictions Index) 83 ўринни эгаллади..

Индексга кўра, Германия рейтингда 4 йилдан бери етакчилик қилмоқда. Бу мамлакат фуқаролари 2017 йилда визасиз кира олувчи давлатлар сони 1 тага қисқариб, 176та қолди.

Швеция иккинчи ўринда - 175 мамлакат. Учинчи ўринни эса беш давлат ўзаро бўлишиб олди - Финляндия, Италия, Испания, АҚШ ва Дания (174 давлат).

Рейтингдаги сўнгги ўринлардан Покистон, Ироқ ва Афғонистон жой олди.

Айни пайтда “Ўзбекистон фуқаролари жаҳоннинг 53 давлатига визасиз бора олади”, дегани ҳеч қандай тўсиқларсиз бора олади, дегани эмас. Ҳар бир ўзбекистонлик мамлакатдан чиқиш учун 2 йилга бериладиган халқ “чиқиш визаси”, деб атайдиган рухсатнома олиши керак. Бундай тартиб Ўзбекистондан ташқари Шимолий Кореяда ҳам мавжуд.