Тадбиркорлик субъектларига микрокредит ажратишни соддалаштиришга оид қарор имзоланди

Бундан буён Ўзбекистонда янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ва оилавий тадбиркорлик субъектларига (ОТС) микрокредитлар ажратиш механизми соддалаштирилади. Уларга тадбиркорлик фаолияти маҳсулотларини харид қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг (ЭКОИҲ) 20 бараваригача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

Бу меъёр Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кенг қатламини микрокредитлаш тизимини соддалаштириш тўғрисидаги қарорда назарда тутилгани тўғрисида «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурига таяниб, маҳаллий сайтлар хабар қилди.

Ҳужжат имтиёзли микрокредитга кенг йўл очиш ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолиятини рағбатлантириш йўли билан аҳоли бандлигини оширишга қаратилгани айтилди.