"Роскосмос" собиқ раҳбарининг буюртма қатл қурбони бўлгани эҳтимоли ўрганилади

“Роскомос”нинг собиқ идорий директори Владимир Евдокимов (суратда) ўтган йил декабрида қўлга олинган эди.

“Роскомос”нинг собиқ идорий директори Владимир Евдокимовнинг Москвадаги тергов изоляторидаги ўлими юзасидан терговда унинг буюртма қатл қурбони бўлгани эҳтимоли пухта текширилади.

Бу ҳақда душанба куни "Коммерсантъ" газетаси хабар қилди.

РФ Тергов қўмитаси вакиллари фикрича, Евдокимовнинг ўлдирилиши унинг тергов билан ҳамкорлик қилиш нияти билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Интерфакс ахборот агентлигининг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси ҳам “Роскомос”нинг собиқ идорий директорининг ўлдирилиши унинг кўрсатмалари туфайли зарар етиб қилиши мумкин бўлган юқори лавозимли амалдорлар учун фойдали, деган фикрни билдирган.

18 март куни Москвадаги тергов изоляторида жонсиз топилган Владимир Евдокимов бир ой олдин видеокузатув амалга оширилмайдиган камерага ўтказиб қўйилгани душанбада маълум бўлди.

Евдокимов билан битта камерада ўтирганларнинг айтишича, унинг жасади ичидан беркитиб олинган ҳожатхонадан топилган. Москва шаҳар Бош тергов бошқармасига кўра, кўксига 2 марта урилган пичоқ зарбидан ўлган.

“Роскомос”нинг собиқ идорий директори Владимир Евдокимов ўтган йил декабрида 200 миллион рублни ўзлаштирганликда айбланиб қўлга олинган эди.