Тўрт йил ичида Россия ғазнасидан ўзлаштирилган 20 миллиард доллар пул ювилган

2010-2014 йиллар орасида ниҳоятда кенг кўламли пул ювиш амалиëтлари орқали Россиядан камида 20 миллиард доллар хорижга чиқарилган.

Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ёритиш лойиҳаси (OCCRP)нинг Россия¸ Молдова ва бошқа постсовет ҳудудларидаги ҳамкорлари иштирокида ҳозирланган янги The Global Laundromat ҳисоботида шундай хулосага келинган.

20 март куни эълон қилинган мазкур йирик журналистик суриштирувга кўра¸ бу пул ювиш амалиëтларига аралашган шахсларнинг аксари Россия ҳукумати ва хавфсизлик хизматларига алоқадордир.

"Бу пулларнинг катта қисми фирибгарлик¸ давлат шартномаларини ўзлаштириш¸ солиқ ва бож тўловларини тўламаслик орқали ўзлаштирилган”¸ дейилади ҳисобот хулосасида.

Журналистик суриштирув давомида россияликлар назоратидаги 21 қобиқ (shell) ширкатининг 96 давлатга юборган 70 мингдан ошиқ пул ўтказмалари тўпланган. Айтилишича¸ ювилган пуллар¸ турли мураккаб схемалар орқали¸ асосан¸ Ғарб банкларига келиб тушган.