Наврўз сайлида ўзбекистонликларини хориж давлатлари элчилари табриклади

“Жаҳон” ахборот агентлигининг 21 маррт куни хабар беришича, Тошкентдаги Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғида бўлиб ўтган Наврўз сайлида ўзбекистонликларни қатор хорижий давлдатлар элчилари қутладилар.

"Россиянинг ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев табрик нутқи давомида “Жорий йилги Наврўз Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганиниг 25 йиллиги билан уйқаш келди. Шу муносабат билан давлат раҳбарларимиз табрик мактублари билан алмашди”, деди", деб хабар берди “Жаҳон”.

Наврўз сайлида ўзбекистонликларни Иордания элчиси Салех Ахмад Аль-Жаварнех, Латвия элчиси Эдгарс Бондарс, Покистон элчиси Рияз Хусейн Бухари, Тожикистон элчиси Содиқ Имоми, Япония элчиси Нобуаки Ито ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат табриклади.