Бугун Эрон президентининг Москвага сафари бошланади

Владимир Путин ва Ҳасан Руҳоний бунгача 8 марта учрашган.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 27 март куни Москвага икки кунлик расмий ташриф билан келади. Руҳонийнинг Россия президенти Путин билан учрашуви 28 март куни ўтиши режаланмоқда. Бугун у Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан музокара ўтказади.

Бу Ҳасан Руҳонийнинг президент сифатида ҳорижга қиладиган энг сўнгги сафари бўлади. 19 май куни эронда президентлик сайловлари ўтказилади.

Расмий маълумотларга қараганда Путин ва Руҳоний савдо-иқтисодиёт ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини, шунингдек, Суриядаги вазиятни муҳокама қилади.

IRNA агентлигининг билдиришича, Руҳоний президент бўлганидан бери Владимир Путин билан 8 марта учрашган.