Москвада суд Алексей Навальнийни 15 суткага қамади

Алексей Навальний

Москва шаҳар тверь туман суди Коррупцияга қарши кураш фонди (ФБК) муассиси Алексей Навальнийни полиция ходими талабларига бўйсунмаганликда айблаб, 15 суткага қамади.

Олдинроқ суд Москва шаҳри марказида норозилик акцияси уюштиргани учун Навальнийга 20 минг рубл жарима солган эди.

Бу ҳақда мухолифатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш хабар қилди. Навальний, шунингдек, полиция ходими талабларига бўйсунмаганликда айбланмоқда. Айбланувчи эса, устидан қўзғатилган иш мазмунидан бехабар эканлигини, баённома имзолмаганини айтмоқда.

27 март куни мухолифат фаоли Алексей Навальний маъмурий қонунбузарликда айбланиб, судга тортилди. Бир кун аввал Навальний Россиянинг бир неча йирик шаҳри, жумладан, Москвада намойишга чиққан юзлаб одам билан бир қаторда қўлга олинган эди.

АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи юзлаб намойишчининг қўлга олинишини қоралаб, уларни зудлик билан озодликка чиқаришга чорламоқда.

АҚШ Давлат департаменти Вашингтон Навальний қўлга олинганидан хавотирда эканлигини билдирди.