«Газпром» жорий йили Ўзбекистондан 5 млрд куб метр газ сотиб олади

Россиянинг «Газпром» ширкати 2017 йил давомида Ўзбекистондан 5 миллиард куб метр газ сотиб олишни режаламоқда¸ шунингдек¸ ўзбек гази савдоси бўйича ўрта муддатли келишув имзоламоқчи.

Бу рақам¸ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг 28 март куни Москвада россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан музокараларига ҳозирланган ҳукумат ҳужжатларида келтирилган.

Россия томони эълон қилган рақамларга кўра¸ 2016 йилда «Газпром» 6,2 миллиард кубметр табиий газ сотиб олган.

Ўзбекистон табиий газини Хитой ва Россияга сотаëтган бир кезда¸ мамлакат аҳолиси ва иқтисоди газ тақчиллигидан жиддий азият чекмоқда¸ мамлакатнинг совет замонида табиий газга уланган аксар шаҳар ва қишлоқлари¸ табиий газдан узиб¸ иситишнинг кўмир ва ўтин каби ибтидоий усулларига қайтишга мажбур бўлмоқда.