НАТО-Россия кенгашининг 2017 йилги илк мажлиси бошланди

НАТОга аъзо давлат элчилари ва Россия делегацияси бугун Брюсселда ўзаро учрашувга тўпланди.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг 30 март кунги йиғинда асосан Украина шарқидаги вазият¸ Афғонистондаги хавфсизлик ва минтақавий террор таҳдиди каби масалалар муҳокама қилинишини билдирди.

НАТО ва Россия ўртасидаги кескинлик ошиб бораëтган даврда ўтаëтган бугунги учрашувда¸ Столтенберг таъкидича¸ ҳарбий амалиëтлар¸ шаффофлик ва рискни камайтириш мавзуси ҳам кўриб чиқилади.

НАТО Бош котиби Россия расмийлари билан учрашув ўзаро сарҳадлардаги ҳарбий ҳаракатлар кучайган бир пайтда¸ вазиятни олдиндан кўра олиш ва шаффофликкка ҳисса қўшишига умид билдирди.

НАТО-Россия кенгаши йиғини ҳарбий иттифоққа аъзо давлат Ташқи ишлар вазирлари йиғини олдидан ўтказилмоқда.