Покистонда 20 киши муқаддас қадамжо ичида қийнаб ўлдирилди

Иллюстратив сурат

Покистонда маҳаллий қадамжолардан бирининг назоратчиси ва ёрдамчилари томонидан ўтган тунда 20 киши қийнаб, ўлдирилгани маълум бўлди.

Полиция расмийси Муҳаммад Билолнинг айтишича, Панжоб вилояти шарқидаги қадамжо назоратчиси ва унинг 4 шериги ҳибсга олинган.

Расмий маълумотга кўра, нобуд бўлган 16 эркак ва 4 аёлга аввалига қандайдир психотроп модда берилган, сўнгра улар яланғоч ҳолда калтакланган ва уларнинг баданига пичоқ урилган.

Айтилишича, қадамжо назоратчиси Абдул Воҳид "руҳий носоғлом" кишидир. Унинг қадамжосига мунтазам равишда "гуноҳлардан фориғ бўлиш учун" қийноқлардан иборат маросимда қатнашишга рози бўлганлар келиб турган.