Австралияда хазоралар Афғонистон президентига қарши намойиш ўтказди

Хазаралар Афғонистонда ҳам тез-тез норозилик намойиши ўтказиб туради.

Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Австралия пойтахтига қилаëтган расмий сафари муносабати билан бу ерда яшовчи яқин этник хазоралар норозилик намойиши ўтказди.

Канберра намойишига чиққан хазоралар Ашраф Ғанини Афғонистондаги этник озчиликларни камситиш сиёсатига барҳам беришга чақирдилар:

- Мен Австралия ҳукумати ва жамиятини демократия, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Афғонистон ҳукуматини масъулиятли ёндашув ва ошкораликка ундашга чақираман, - деди хазора жамоаси ташкилоти матбуот котиби Доуд Наджи.

Норозилар Австралиядан бошпана излаб келган хазораларнинг Афғонистонга қайтарилишини тўхтатишни ҳам талаб қилмоқдалар.

2011 йилда Кобул ва Канберра ўртасида Афғонистондан бошпана сўраб келган шахсларни ватанларига депортация қилиш бўйича шартнома имзоланган эди.

Ашраф Ғани биринчи марта расмий сафар билан Австралияга борди. Унинг сафари 4 кун давом этади.