Россиядаги камбағаллар сони 19,8 миллион кишига етди

Ўтган йили Россияда қашшоқликда яшаётган одамлар сони 19 миллион 800 минг кишини ташкил қилди.

Россия статистика қўмитаси 5 апрель куни эълон қилган расмий ҳисоботда таъкидланишича, бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 300 минг кишига кўпдир.

Ўтган йили аҳолининг 13 фоизи ой сайин давлат томонидан белгилаб берилган 9 691 рубль миқдоридаги энг оз даромад кўрсаткичидан ҳам озроқ иш ҳақи олган.

2014 йилда Москва Қримни аннекция қилиши ортидан Ғарб Россияга нисбатан санкцияларни жорий этган эди. Мамлакатда қашшоқлик ва ишсизлик даражасининг кўпайишига мазкур санкциялар сабаб бўлмоқда.

2014 йилда Россияда қашшоқлар сони 16 миллион 100 минг одамни ташкил қилар эди.