Санкт-Петербург шаҳар суди 10 апрел куни таниқли рус совет актрисаси Александра Завьялованинг ўғлини онасининг ўлимида айбдор, деб топиб 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Бу ҳақдаги хабарларга кўра, Петр Завьялов 2016 йилнинг февралида 79 ёшдаги онасини пичоқлаб ўлдирган.
Александра Завьялова 1970- йилларда “Соялар чошгоҳда йўқолади” телесериалида бош ролни ижро этиб, машҳур бўлган эди.
Сўнгги бор Завьялова 1992 йили Беларус киностудиясида суратга олинган фильмда бош ролни ижро этган эди.