АҚШ ва Британия Москвани Ассад билан ҳамкорлик қилишдан воз кечишга ундамоқчи

Рекс Тиллерсон ва Борис Жонсон Италиядаги учрашув пайтида.2017 йил, 10 апрель.

Британия бош вазири Тереза Мэй ва АҚШ президенти Дональд Трамп 10 апрель куни ўтказилган телефон суҳбатида Россияни президент Башар Ассад режими билан муносабатларни тўхтатишга кўндириш учун ҳаракат қилиб кўришга келишиб олди.

Британия бош вазири матбуот хизматининг билдиришича, АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг яқинда Москвага қиладиган ташрифи бундай муҳокама учун имконият яратади.

Италияда душанба куни ўтган G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгашида ҳам давлат котиби Рекс Тиллерсонга Москвани Башар Ассадга кўмак кўрсатишни тўхтатишга ундаш вазифасини юклади.

Британия бош вазири Борис Жонсон бу ҳақда гапирар экан:

-Биз русларга йўллаётган мужда жуда - жуда тушунарлидир: улар ўз халқини заҳарлаб ўлдираётган одам билан муносабатни давом эттирадиларми ёки улар янги Сурия келажаги учун америкаликлар ва Катта еттиликнинг қолган аъзолари билан ҳамкорлик қиладиларми?-деб билдирди.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон келаси ҳафта АҚШ дипломатияси раҳбари лавозимида илк бор Москвага сафар қилади.