Туркияда референдум натижалари норозилик намойишларига сабаб бўлди

Истанбулда ўтган норозилик намойиши.

Туркияда 16 апрель куни ўтган референдум натижаларига норозилик билдирган минглаб одамлар мамлакат бўйлаб намойишга чиқди.

17 апрель куни Истанбулнинг Бешиктош мавзесида камида минг нафар, Қадиқўй мавзесида 2000 мингдан ортқ одам намойиш ўтказди. Бу каби намойшлар Анқара, Измир, Анталия ва бошқа шаҳарларда ҳам ўтказилгани айтилмоқда.

Норозилар референдум пайтида қонунбузарликлар ва сохтакорликлар бўлган, деб ҳисобламоқдалар.

Аввалроқ мухолифатдаги курдпараст Республика халқ партияси раҳбари Кемал Қиличдорўғли:

-Ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳам, виждон нуқтаи назаридан ҳам мазкур референдумнинг қонунийлиги шубҳа остидадир, -деб айтган эди.

Туркияда якшанба куни ўтган референдумда сайловчиларнинг 51 фоиздан кўпроғи Конституцияга киритилган 18 та ўзгартишни қўллаб овоз берди.

Мазкур ўзгартишлар ортидан Туркия парламент республикасидан президент бошқарувидаги давлатга айланади ва президент Эрдўғон 2029 йилгача ҳокимиятда қолиш имкониятига эга бўлади.