Пенс Шимолий Кореянинг АҚШ танқидига муносабат билдирганини ижобий ҳодиса деб атади

АҚШ вице президенти Майкл Пенс.

АҚШ вице президенти Майкл Пенс "Шимолий Корея ядровий дастурни тўхтатиши шартлиги тўғрисидаги танқидларга муносабат билдирганининг ўзи ижобий ҳодиса", деб айтди.

Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги демилитиция қилинган ҳудудни бориб кўрганидан сўнг Пенс Японияга сафар қилди. Токиода у бош вазир Сингзо Абе билан учрашди.

Токиода Пенсдан Шимолий Кореянинг БМТдаги элчиси ўринбосари Ким Ин Рё нутқига муносабат билдириш сўралди.

"Менинг нуқтаи назаримча, улар нима деяётганларини тушунаётгани илҳом бағишлайди. Ўйлайманки, улар нафақат Қўшма Штатлар, балки, Япония, жанубий Корея, Хитой ва бошқ давлатларнинг ҳам чақириқларини қабул қилади”, деб айтди.

Ким Ин Рё душанба куни АҚШнинг ҳаракатлари Корея ярим оролидаги вазиятни издан чиқараётгани ҳамда минтақада исталган пайтда ядро уруши бошланиши мумкинлигини айтган эди.

Аввалроқ Пенс телевидения орқали қилган чиқишида БМТ тақиқига қарамай қанотли ракетларани синовдан ўткизаётган Шимолий Корея ҳақида гапирар экан:

-Биз босим кўрсатишимиз керак. Қўшма Штатлар ва халқаро ҳамжамият Шимолий Корея бир неча авлод четлаб ўтиб келишга муваффақ бўлган дипломатик ва иқтисодий босимларни ўзида ҳис қилиши лозим,- деб айтган эди.