Парижда террор ҳужуми оқибатида бир полициячи ўлди, икки полициячи яраланди

Парижда полициячиларга ҳужум содир этилган жой.

Парижда террор ҳуружи оқибатида бир полициячи ҳалок бўлди, икки полициячи яраланди.

Президент Франсуа Олланд “террор ҳуружини” қоралади ва аҳолини 23 апрелда ўтадиган президентлик сайлови арафасида “абсолют даражадаги огоҳлик”ка чақирди.

Француз прокурорлари икки ҳужумчи шерик бўлганми ёки бир биридан мустақил тарзда ишлаганми, деган саволга жавоб изланаётиганини билдирмоқда. Расмийларга кўра, ҳужумчилардан бири полиция томонидан отиб ўлдирилди, иккинчиси эса қидирилмоқда.

Маълумотларга қараганда, ҳужумчилар Париж марказидаги сайёҳлар зич бўлган Елисей далалари мавзесида полиция машинасига қарата ўқ узган.

Мазкур воқеадан бир неча соат ўтгач, “Ислом давлати” гуруҳи Amaq агентлиги орқали ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олганини билдирди. “Ислом давлати” гуруҳи ҳужумчилардан бири бельгиялик Абу Юсуф эканини маълум қилган.