Трамп Эрон билан тузилган ядровий шартномани яна танқид қилди

Дональд Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трамп дунёнинг етакчи давлатлари ва Эрон ўртасида тузилган ядровий дастур бўйича шартномани танқид қилди.

20 апрель куни Оқ уйда Италия бош вазири Паоло Жентилони билан учрашувдан сўнг матбуот анжумани ўтказган Трамп “Эрон имзоланган шартнома руҳига мос келмайдиган ҳаракатларни амалга оширмоқда" деб айтди.

Трампга кўра, вазият чуқур таҳлил қилинмоқда ва яқин келажакда бу борадаги хулосалар айтилади.

Дунёнинг етакчи давлатлари ва Теҳрон 2015 йилда Эрон ядровий дастурини тўхтатиш бўйича шарномага эришган эди. Шартномага биноан Эрон ядровий дастурини тўхтатади ва бунга жавобан халқаро ҳамажмият Теҳронга нисбатан санкцияларни бекор қилади.

Трамп танқидидан бир кун олдинроқ давлат котиби Рекс Тиллерсон мазкур шартнома Эрон ядровий дасутрини бартараф этмайди, балки уни вақтинча тўхтатилишигагина сабаб бўлади, деб билдирган эди.

Эрон тўғрисида фикр билдиришда давом этар экан, Тиллерсон:

-Эрон дунёда террорчиликнинг етакчи ҳомийсидир ва Сурия, Яман, Ироқ, Ливан каби давлатларда кўплаб зиддиятлар келиб чиқишига ҳамда АҚШ манфаатларини бу давлатларда қўпорилишига масъул ҳисобланади,- деб айтган эди.