Президент Мирзиёев 27 апрель куни Жиззах вилоятига қилган сафари доирасида Зафарабод туманида нефтни қайта ишлаш комплекси тамал тошини қўйиш маросимида иштирок этди.
Хабарда айтилишича, 2 миллиард 200 миллион долларлик мазкур лойиҳа барпо этилганидан сўнг йилига 5 миллион тонна нефтни қайта ишлайди.
Бу комплексга асосан Россия ва Қозоғистондан хом ашё олиб келиниши маълум қилинди.
Ҳисоб-китобларга кўра, заводда йилигиа 3 миллион 700 минг тонна мотор ёнилғиси, 700 минг тоннадан кўпроқ авиация керосини ва 300 минг тонна нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.