Фаоллар Меркелни Путин билан учрашувда гейлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга чақирди

Чеченистондаги гейлар ҳимояси учун Мексикада ўтказилган намойиш пайтида олинган сурат. 2017 йил, 19 апрель.

Германияда ҳуқуқ фаоллари канцлер Ангела Меркелни Россия президенти Владимир Путин билан 2 майда Сочида ўтадиган учрашувда гейлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалассини муҳокама этишга чақирмоқда.

Канцлернинг Берлиндаги идораси олдида фаоллар чеченистонлик гейларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уч кунлик пикет ўтказа бошладилар. Фаоллар ҳукуматга ўз талаблари битилган петицияни тақдим этган.

Апрель ойлари бошларида Москвада нашр этиладиган “Новая газета” Чеченистонда гомосексуаллар оммавий равишда таъқиб қилинаётгани ва даҳшатли қийноқларга солиниб, концлагерларда сақланаётгани ҳақида журналистик суриштирув ўткизган эди.

Мазкур мақола халқаро ҳамжамиятда катта шов-шувларга сабаб бўлди ва бир қатор халқаро ташкилотлар Россия ҳукуматига расмий тергов ўтказиш талаби билан мурожаат қилган.