Бугун Меҳнаткашларнинг халқаро бирдамлик куни нишонланмоқда

1 Май Совет иттифоқидаги асосий байрамлардан бири эди.

Бугун дунёнинг кўп давлатларида Меҳнаткашларнинг халқаро бирдамлик куни иншонланмоқда. Айрим давлатларда 1 май дам олиш куни ҳисобланади.

АҚШда 1886 йилнинг 1 майида ишчилар 8 соатлик иш куни ўрнатиш талаби билан намойишга чиққан эди. Бу намойиш полиция томонидан куч билан бостирилган.

1889 йилда Меҳнаткашларнинг Иккинчи Интернационал иттифоқининг Париж конгресси қарори билан 1 май Мехнаткашларнинг халқаро бирдамлик куни сифатида эълон қилинди.

1890 йилда биринчи марта Бельгия, Франция, Германия, АҚШ, Дания, Испания ва бошқа қатор давлатларда 1 май куни меҳнаткашлар оммавий равишда намойишга чиқиб, 8 соатлик иш куни ўрнатилишини талаб қилдилар.

Мазкур кун дунёнинг юзга яқин мамлакатида байрам қилинади.