АҚШ Адлия вазирлиги ходимаси Оқ Уйни Флинн ҳақида огоҳлантирганини билдирди

АҚШ Адлия вазирлигининг собиқ ходимаси Салли Йейтс.

АҚШ Адлия вазирлигининг собиқ ходимаси январь ойида Оқ Уйни миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Флинн Россия томонидан шантажга қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганини билдирди. Бу баёнотни Салли Йейтс АҚШсенатининг ҳуқуқий масалалар бўйича қўмитачаси мажлисида берди.

Бу комиссия Трамп маъмурияти аъзоларининг россиялик амалдорлар билан алоқалари кўламини таҳлил қилиш билан шуғулланадиган оз сонли комиссиялардан биридир. Бу маълумотлар бўйича Федерал тергов бюроси ҳам ўз текширувларини олиб бораяпти.

Президент Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича биринчи маслаҳатчиси, алоқалари Конгрессда текширилаётган Майкл Флинн Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кисляк билан учрашиб, гаплашганини яширгани ошкор бўлганидан кейин шу йил февраль ойида истеъфога кетишга мажбур бўлганди.