Россияда бугун фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги нишонланмоқда.

Москванинг Қизил майдонида қарийб 10 минг киши иштирокида ҳарбий парад ўтказилди.

Бу йилги парадда биринчи бор Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг ташаббуси билан уюштирилган ёшларнинг ватанпарварлик ҳаракати - “Юнармия” отрядлари ҳам иштирок этди.

Парадда ҳарбий самолётлар об-ҳаво бузуқлиги учун қатнашмагани хабар қилинди. Олдинроқ Москва узра булутларни тарқатиш учун бюджетдан камида 100 миллион рубл сарланажаги айтилган эди. Москвада ўтказилган парад учун ҳаммаси бўлиб 500 миллион рубл атрофида пул сарфланди.

Парад чоғида қилган чиқиши чоғида Владимир Путин бундай деди:

"Биз ғолиб қаҳрамонлар авлоди билан қондош эканлигимизни ҳис қилиб турибмиз. Уларга мурожаат қилар эканман, биз сизларни ҳеч қачон уятга қўймаймиз, дейман. Рус солдати, Россия солдати ҳар доимгидек, бугун ҳам мардлик ва матонатини намойиш қиларкан, ҳар қандай жасорат учун, ватани ва халқи учун ҳар нарсани қурбон қилишга тайёр".