Стокҳолмдаги терактга гумонланган Оқилов руҳан соғлом деб топилди

Стокҳолмдаги терактга гумонланган Раҳмат Оқилов.

Стокҳолмда террор хуружини амалга оширганликда гумонланган ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов Дроттнинггатан кўчасида юк машинаси одамлар устига ҳайдалган пайтда руҳан носоғлом бўлган эмас. Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосаси ана шундай, дея хабар қилди Expressen нашри 10 май куни.

Шифокорлар хулосаси чоршанба куни Стокҳолм округ судига топширилган.

7 апрель тушликдан кейин Швеция пойтахтида Раҳмат Оқилов юк машинасини пиёдалар устига ҳайдаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлганди. Ҳужумда яна 15 киши жароҳат олган.

Швеция расмийлари воқеани террор хуружи ўлароқ малакалаганлар. 39 ёшли Оқилов ўшандан буён ҳисбда сақланмоқда.