“Ўзавтосаноат”: Жиззахда янги автомобиль заводи қурилади

“Ўзавтосаноат” акционерлик компанияси Франциянинг Peugeot Citroёn корпорацияси билан Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона барпо этиш бўйича келишув имзолади.

“Ўзавтосаноат” расмий сайтида эълон қилинган хабарга кўра¸ йилига 16 минг дона енгил машина ишлаб чиқариши кўзда тутилаëтган янги завод пойтахтдан 200 км масофада - Жиззах эркин иқтисодий ҳудудида қурилади.

Расмий хабарда айтилишича¸ умумий қиммати 130 миллион евро экани айтилаëтган мазкур лойиҳа ҳар икки томоннинг тенг улуши асосида фаолият юритади.

“Ўзавтосаноат” баëнотига кўра¸ "Франция ширкати янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш жараёнларини жорий қилишда ва мутахассислар малакасини оширишда кўмак кўрсатади. Автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни жалб қилиш йўли билан биринчи йилнинг ўзидаёқ янги қўшма корхонада 50 фоизга маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш кўзда тутилган".