Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий сафари давомида қатор муҳим келишувларга эришилди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, сафар чоғида президент Мирзиёев қўшни давлат раҳбарини Туркманистон Конституцияси ҳамда буюк шоир Махтумқули таваллуд куни муносабати билан табриклаган.
"Шоир таваллуди Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланди, унинг номидаги кўча ва ёдгорлик очилди. Биз шу кўчада Ашхобод боғини ташкил қиламиз, бу икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг рамзи бўлиб қолади", дея Шавкат Мирзиёевдан иқтибос келтирадиган матбуот хизмати.
Музокарада ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишга солиш муҳокама қилинган ва айни пайтда, Туркманобод-Фараб автомобиль ва темир йўл кўприкларининг очилиши натижасида юк ташиш кўрсаткичини 2,5 баробар ортгани қайд этилган.