Молдова 5 рус дипломатидан мамлакатни 72 соат ичида тарк этишни талаб қилди

Кишинев манзараси.

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин Молдова 5 нафар рус дипломатини мамлакатдан чиқарганига нисбатан Москва “кескин ва қатъий жавоб қайтариши”ни билдирди.

29 май куни Кишинев 5 нафар рус дипломатини мамлакатда исталмаган шахс деб эълон қилди ва уларга Молдовани тарк этиш учун 72 соат вақт берди.

Бадарға қилинаётган дипломатлар номи ҳозирча айтилгани йўқ. Бироқ улар орасида шу йилнинг март ойида Молдова парламенти депутати Юрий Болбочандан махфий маълумотларни олганликда айбланаётган ҳарбий атташе ёрдамчиси Александр Грудин борлиги айтилмоқда.

Молдова махсус хизматлари Болбочанни 17 март куни давлатда ҳиёнатда айблаб қамоққа олган эди.