Қирғизистон прокуратураси собиқ Бош вазирга нисбатан жиноий иш қўзғади

Ақилбек Жапаров ва Игор Чудинов.

Қирғизистон Бош прокуратураси 30 май куни коррупцияда айбланаëтган мамлакат собиқ Бош вазири Игор Чудиновга нисбатан жиноий иш очилганини хабар қилди.

Айни шу куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чиқарган алоҳида баëнотда Чудинов¸ собиқ Иқтисод ва савдо вазири Ақилбек Жапаров ва яна қатор расмийларнинг 2009 йилда қишлоқ хўжалик лойиҳалари учун ажратилган қарийб 3 миллион долларлик давлат маблағини талон-тарож қилишда гумонланаëтгани эълон қилинди.

Чудинов ва Жапаров¸ Қирғизистондаги ҳукмрон коалиция таркибига кирган “Бир Бол” партиясининг парламентдаги депутатларидир.

Чудинов¸ 2010 йилги инқилоб ортидан Беларусга қочиб кетган Қурманбек Бакиев даврида 2007-2009 йилларда Бош вазир бўлган¸ айни шу йилларда Иқтисод ва савдо вазири бўлиб ишлаганЖапаров эса¸ 2009-2010 йилларда Бош вазирнинг 1-ўринбосари бўлган.

Ҳозирда ҳукмрон коалиция таркибига кирган яна икки партия депутатига ҳам коррупция айблови билан жиноий иш қўзғатилган.

Жорий йил октябрида Қирғизистонда президент сайловлари ўтказилиши белгиланган.