Кобулда кетма-кет рўй берган учта портлашдан камида 8 киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Қобулда таниқли сенатор ўғлининг дафн маросими пайти рўй берган учта портлашда камида 8 киши ҳалок бўлган.

Портлашлардан жабр кўрганлар сони саксонга яқин.

Дафн маросимида Афғонистон ижроя раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳам қатнашган, лекин у ҳужумдан омон қолган.

Сенатор ўғли жума кунги намойишлар пайти полиция томонидан отиб ўлдирилган эди.

Намойишчилар президент Муҳаммад Ашраф Ғаний ҳукуматининг истеъфо беришини талаб қилишганди.