Лондондаги террор ҳужумида 7 киши ўлди, 48 киши жароҳатланди

Лондон кўпригида 3 ҳужумчи шахс кичик юк машинасини йўловчилар устига солиши оқибатида 7 киши ўлди, 50га яқини жароҳатланди.

Буюк Британия расмийлари бу ҳодисани террор ҳужуми сифатида баҳоламоқда.

Расмий маълумотга кўра, ҳодиса 3 июн куни маҳаллий вақт билан оқшомги соат 10да содир бўлган ва полиция ҳодисадан 8 дақиқа ўтиб, қочиб бораётган 3 ҳужумчини кўприк яқинида отиб ўлдирган.

Ҳужумчилар кўприкдаги йўловчиларни босиб ўтгач, машинадан тушиб кўприк яқинидаги ресторанга кириб, у ердагиларга пичоқ билан ташланган.

48 киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохоналарга ётқизилди.

Полиция берган маълумотга кўра, ҳужумни фақат уч киши амалга оширилганига ишонилмоқда ва "террор акти" сифатида тергов-суриштирув ишлари бормоқда.

Бу Британияда амалга оширилган учинчи террор ҳужумидир - биринчиси 22 март куни Парламент биноси яқинида, яна бири 22 май куни Манцестер концерт залида амалга оширилди.