Сирдарë вилоят прокурори Тошкент шаҳар прокурори бўлди

Ўзбекистон Бош прокурорининг 12 июнь кунги буйруғи билан Шерзод Облоқулов Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди.

37 яшар адлия катта маслаҳатчиси Облоқулов¸ ўтган йил март ойидан бери Сирдарë вилоят прокурори лавозимида ишлаб келган.

Ундан аввал у Жиззах вилоят прокурорининг 1-ўринбосари¸ Хатирчи туман прокурори ва Бош прокуратурада прокурор бўлиб ишлаган.

Тошкент шаҳрининг аввалги прокурори Ботир Қудратхўжаев 6 июнь кунги президент фармони билан Бош прокуратура ҳузурида 29 май куни ташкил этилган Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланган эди.