АҚШ бош прокурори: Россия билан тил бириктирилгани тўғрисида маълумотга эга эмасман

АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс Сенатнинг разведка ишлари бўйича қўмитасида кўрсатма бермоқда.

АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс 13 июнь куни Сенатнинг разведка ишлари бўйича қўмитасига берган кўрсатмасида президент Трампнинг сайлов штаби ҳамда Россия расмийлари ўртасида ўзаро келишув мавжуд бўлгани тўғрисидаги маълумотларга эга эмаслигини айтди.

-Мен ҳеч қачон россиялик ёки бошқа бир давлат расмийси билан Қўшма Штатлардаги сайлов ёки қандайдир кампанияга аралашув юзасидан учрашмаганман ва суҳбатлашмаганман. Мен Трамп штаби ҳам бундай алоқаларга эга бўлгани ҳақида маълумотга эга эмасман, -деди Сешнс.

Бош прокурор н лавозимга киришиш олдидан Трамп била ўша пайтда Федерал Тергов бюроси директори бўлган Жемс Коми позицияси юзасидан гаплашганини ва бу ташкилот янгиланишга муҳтож деган якдил фикрга келганларини айтди.

Жеймс Коми бир неча кун олдин Сенатга берган кўрсатмасида Дональд Трамп унга Россиянинг АҚШ сайловига аралашгани юзасидан ўтказилган терговга босим кўрсатгани ва бунинг ортидан у лавозимидан бўшатилганини билдирган эди.