GM Uzbekistan ширкати янги русумдаги иккита автомобилни кенг кўламда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши хабар қилинмоқда.
UzDaily.uz нашрининг хабар қилишича, янги русумдаги автомобиллар Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш саноатини ривожлантиришга оид 2017- 2021 йилги давлат дастури асосида ишлаб чиқарилади.
GM Uzbekistan ширкати ҳозирча янги моделларга оид маълумотларни тақдим қилмаган. Аммо, экспертлар булар сўнгги йилларда ширкат бозорида яхши сотилган Kaptiva ва Malibu русумларига ўхшаган, S-тоифали бозорбоп седан бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Янги автомобиллар конвейрини 2020-2021 йилларда бошлаш ва йилига 46 мингтагача машина ишлаб чиқариш режаланган.
Давлат дастурига киритилган бу лойиҳа учун 270 миллион доллар маблағ ажратилиши хабар қилинмоқда.
Бундан ташқари, ширкат йилига 5 минг дона Labo минивани, 400 дона автобусини ишлаб чиқаришни режаламоқда.