Ироқдаги 5 миллион, Суриядаги 6 миллиондан ошиқ бола гуманитар ëрдамга муҳтож

БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ эълон қилган баëнотга кўра¸ қарийб 15 йилдан бери уруш давом этаëтган Ироқдаги беш миллиондан ошиқ бола инсонпарварлик ëрдамига муҳтож.

Ироқда вояга етмаганларни ўлдириш¸ ўғирлаш¸ уларни қуролли тўқнашувга киришга мажбурлаш кенг тус олган¸ дейилади ЮНИСЕФ баëнотида.

Ҳуқуқ фаолларига кўра¸ “Ислом давлати” террор гуруҳи Мосул шаҳрида болаларни жамоатчилик олдида намойишкорона қатл қилган.

2014 йил ўрталаридан бери террорчи гуруҳ назоратида қолаëтган Мосул тарихий маркази ва ғарбий районларида ҳозирда 100 мингга яқин бола борлиги айтилмоқда.

Айни пайтда¸ уруш гирдобида қолаëтган қўшни Сурияда ўтган йили 650 нафар бола террорчилар билан жанглар оқибатида нобуд бўлган¸ уларнинг ярмидан ошиғи мактабларда ўлдирилган¸ қолгани эса¸ зарур тиббий ëрдам йўқлигидан вафот этган.

ЮНИСЕФ таъкидича¸ ҳозирга келиб 6 миллионга яқин суриялик бола гуманитар ëрдамга муҳтож.