27 июнь куни Тошкентга келган Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийарто ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан учрашди.
Икки давлат дипломатик идоралари раҳбари ўзаро сиëсий¸ савдо-иқтисодий¸ инвестицион¸ маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди¸ деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Венгрия вазири Тошкент сафари давомида Олий Мажлис Сенати¸ Вазирлар Маҳкамаси вакиллари¸ шунингдек қатор вазирлик расмийлари билан сўзлашувлар ўтказади¸ Венгриянинг Тошкентдаги элчихонаси очилиш маросимида қатнашади.
Венгрия элчихонасининг Ўзбекистонда очилган ЕИга аъзо 11-давлат дипломатик ваколатхонаси бўлиши айтилмоқда.