Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Татаристондаги автоҳалокатда 14 одам ҳалок бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
Татаристонда 2 июлга ўтар кечаси Заинск — Альметьевск трассасида юз берган автотўқнашув оқибатида 14 одам, жумаладан, 2 нафар бола ҳалок бўлди.
Расмий хабарда 15 киши жароҳатлангани, улардан беш нафарининг аҳволи ўта оғир экани айтилди. 2 июль Татаристонда мотам куни деб эълон қилинди.
Маълумотга кўра, трассада Neoplan автобуси КамАз билан тўқнашиб кетган. Тўқнашувдан сўнг ҳар икки автомашина ёниб кетган.