Европалик имомлар террорчиликка қарши давлатлараро юришни давом эттирмоқда

Бельгия ички ишлар вазири Ян Ямбон.

Бельгияда Европа давлатларидан келган 63 имом “Мусулмонларнинг террорчиликка қарши марши”ни давом эттирди. Имомлар бундан аввал Берлинда бўлишган ва уердан автобусда Брюсселга келганлар.

“Биз террор қурбонларини хотирламоқдамиз ва террорчиликка йўл йўқ деб айтмоқдамиз”, -деди франциялик имом Хасан Чалгуми.

Бельгия ички ишлар вазири Ян Ямбон имомлар ташаббусини қўллаб қувватлади ва марш давомида улар билан бирга бўлди:

-Мен ўйлайманки, ҳозир бизнинг жамиятимизга Европадаги мусулмон олами йўллаётган мужда жуда муҳимдир.Улар исломни ўз манфаати йўлида қўллаётган террорчилар биздан эмас демоқдалар. Бу эса муҳим муждадир, -деди Ян Ямбон.

Имомлар Брюссел ажропортида 2016 йилнинг 22 мартида содир этилган портлаш қурбонларини хотирладилар.

Европалик имомлар марши 14 июлда якунланади. Улар бу кунга қадар Ницце, Тулуза, Лондон ва Парижда бўладилар.