Европа Иттифоқи билан янги лойиҳани амалга ошириш бўйича шартнома имзоланади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 17 июлда Брюсселда Европа Иттифоқи билан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича янги лойиҳа шартномасини имзолайди.

Бу ҳақда Европа Комиссиясининг халқаро тараққиёт ва ҳамкорлик бўйича бош директори Сефано Мансервизига таянган ҳолда Podrobno.uz нашри хабар берди.

Маълумотда айтилишича, Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳасига 21 миллион евродан кўпроқ маблағ ажратишни назарда тутмоқда.

Лойиҳадан асосий мақсад маҳсулот сифатини Европа стандарталарига мослаштиришдир.

Мазкур лойиҳа 2 йилдан 4 йилгача бўлган муддатда амалга оширилиши мумкин. Томонлар лойиҳани амалга ошириш орқали Ўзбекистонда етиштирилган қишлоҳ хўжалик маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлилигини оширишга эришмоқчи.