Қирғизистонда "Яқийн инкор" диний оқими фаолияти тақиқланди

Қирғизистонда ноқонуний равишда даъватга чиққани учун қўлга олинган "Яқийн инкор" гуруҳи аъзолари.

Қирғизистонда асосан даъватчилик билан шуғулланган “Яқийн инкор” диний оқими фалолияти таъқиқланди.

Бишкек шаҳар Октябрь туман суди Бош прокуратура илтимоси билан бундай қарорни 15 июлда қабул қилгани тўғрисида Озодлик радиоси қирғиз хизмати 18 июль куни хабар берди.

Айрим диний ташкилотлар "Яқийн инкор" фаолияти тақиқланиши нотўғри бўлган, деб ҳисоблаб, шаҳар судига шикоят киритдилар.

Азаттик радиосининг билдиришича, “суд ҳукмидан ҳам аввалроқ кийим кечагига, тозаликка эътибор бермай қишлоқма-қишлоқ кезиб юрувчи мазкур диний ташкилотга даъват ишларини олиб боришни муфтият тақиқлаган эди”.

“Яқийн инкор” даъватчилик билан шуғулланиши айтиб келинадиган “Таблиғи жамоат” оқимидан ажралиб чиққан, деб ҳисобланади.

Азаттик радиосининг ёзишича, “Яқийн инкор” оқими аъзолари ўғил болалар ва қизларни алоҳида-алоҳида мактабларда ўқитиш, телефон, телевизор каби воситалардан фойдаланмаслик ғояларини илгари суриб келади.