Ўзбек ҳарбийлари илк бор 2017 йилги Халқаро армия ўйинларида иштирок этади

Ўзбекистон армияси аскарлари илк бор Хитойдаги "Корла" полигонида бўлиб ўтадиган ҳарбий ўйинлар халқаро танлови - "АрМИ"да иштирок этади.

РИА Новости агентлигининг Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар қилишича, "Корла" полигонида армия ўйинларининг 4та танлови бўлади ва унда 10та мамлакат ҳарбийлари иштирок этади.

Булар Хитой, Россия, Қозоғистон, Эрон, Ангола, Венесуэла, Зимбабве, Миср, Беларусь ҳарбийларидир.

2017 йилги Халқаро армия ўйинлари 29 июлдан 12 августгача давом этади ва Россия, Беларусь, Озарбойжон, Қозоғистон ва Хитойдаги жами 22та полигонда бўлиб ўтади.