1 январдан ҳар бир чек солиқ идораси маълумот базасига тушади

Ўзбекистон президенти 18 июль куни имзолаган 5116-сонли фармонга кўра¸ 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда назорат-касса машиналари жорий этилади ва бу машиналардан чиқадиган ҳар бир чекка оид маълумот тўғридан-тўғри солиқ идоралари маълумотлар базасига тушади.

Бундай машиналар дастлаб Тошкент¸ Нукус ва вилоят марказларида жорий этилиб¸ босқичма-босқич туман ва қишлоқларга ëйилади.

Халқаро майдонда йиллардан бери амал қилиб келинаëтган бундай тизим¸ даромадларни солиқдан яшириш амалиëтига барҳам бериш орқали солиқ тушумлари кўпайишига хизмат қилади.

Жанубий Корея тажрибасида бундай онлайн назорат жорий этилиши ортидан давлат бюджетига тушган солиқлар ҳажмининг 2¸5 наробарга кўпайгани айтилади.