Жаҳон кино юлдузларидан бири Жанна Моро вафот этди

Жанна Моро 89 ёшида вафот этди.

Парижда жаҳон кино юлдузларидан бири бўлган Жанна Моро 89 ёшида вафот этди.

Бу борада Associated Press тарқатган хабарда актрисанинг ўлими сабаблари айтилмаган. Франция президенти Эммаануэль Макрон Жанна Маро вафоти муносабати билан унинг яқинларига таъзия ва ҳамдардлик билдирди.

Жанна Маро 130 фильмда роль ижро этган. У режиссёрлар Франсуа Трюффо, Луи Мал, Микеланджело Антониони ва Луис Бунюэл томонидан суратга олинган фильмалар орқали танилган.

Моро Венеция ва Берлин кинофестиваллари совринлари билан мукофтланган. Унга жаҳон кино санъатига қўшган улкан ҳиссаси учун Оскар мукофоти берилган эди.