Қозоғистон Мисрга норозилик нотаси топширди

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ануар Жайнаков.

Қозоғистон Мисрда 6 нафар қозоғистонлик ҳибс қилинганига норозилик билдирди.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ануар Жайнаковнинг билдиришича, 1 август куни Қоҳирага жўнатилган норозлик нотасида қозоғистонликларнинг қўлга олиниш сабабларини тушунтириб бериш ҳамда уларни қозоқ дипломатлари билан учраштириш талаб қилинган.

Мисрда 19 июль куни араб тилини ўрганаётган 6 қозоқ талаба қўлга олинган эди. Шу кунгача уларданфақат икки нафарининг шахси ошкор этилган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги қўлга олинган талабалар экстремистик фаолият билан шуғулланмаганига ишонилишини билдирмоқда.