Бош вазир ҳукумат аъзолари қачон театрга боргани ва қандай китоб ўқиганини назорат қилиб боради

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов.

Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир Абдулла Ариповга ҳар бир раҳбар қачон театрга боргани, қайси китобларни ўқиганини назорат қилиб боришни топширди. Бу ҳақда Кун уз хабар берди.

3 август куни президент видеоселектор йиғилишида бу ҳақда гапирар экан, раҳбарларнинг театрга бориши ва китоб ўқиши бўйича самарали механизмни ишлаб чиқиш тўғрисида кўрсатма берди.

Видеоселектор йиғилишида ёзувчилар, шоирлар ва журналистларнинг гонорарларини ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Мирзиёевнинг айтишича,ҳар бир вилоятда ижодкорлар учун 2 тадан уй барпо этилади.

Мирзиёев вилоятлардан пойтахтга келган ижодкорларнинг пропискаси юз фоиз ҳал қилинишини ҳам айтди. Пенсия ёшидаги ижодкорларга эса пенсияни ҳам, гонорарни ҳам тўлиқ берилиши ваъда қилинди.