Афғонистонда толиблар ҳужуми пайтида камида 50 одам ҳалок бўлди

Афғон ҳарбийси.

Афғонистон расмийлари Толибон гуруҳи мамлакат шимолидаги Сарипул вилоятига ҳужум қилганини билдирди.

Расмий билдирувда айтилишича, Толиблар 5 август кунги ҳужум натижасида Саяд туманидаги Мирзаваланг қишлоғини босиб олган.

Саяд тумани ҳокими Шариф Аминёр 6 август куни матбуотга “Икки кун давом этган жангларда , ишончли маълумотларга қараганда, 50 одам ҳалок бўлди”, деб айтди.

Унга кўра, ўлдирилганларнинг 18 нафари маҳаллий полиция ходимлари, қолганлари эса тинч аҳоли вакилларидир. Хабарда айтилишича, маҳаллий аҳолидан 25 нафари бедарак кетган.

Аминёр Толибон туманга "Ислом давлати" гуруҳи билан биргаликда ҳужум қилганнини билдирди.

“Толибларга мулла Нодир, Ислом давлати жанггариларига эса Шер Муҳаммад Ғазанфар раҳбарлик қилди”, деди Аминёр.