Ислом Каримов ишдан бўшатган Камолов яна қайта Бухорога ҳоким бўлди

Бухоро шаҳри.

Президент Ислом Каримов даврида ишдан олинган Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камолов 10 август куни 6 йиллик танаффусдан сўнг яна Бухорга ҳоким қилиб тайинланди.

Кун уз нашрининг ўз манбасига таяниб хабар беришича, 10 август куни халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу йилнинг январида Бухоро шаҳрига ҳоким этиб тайинланган Ихтиёр Фармонов вазифасидан озод қилинган.

Фармоновнинг ўрнини 1997-2011 йилларда 14 йил давомида Бухоро шаҳрига ҳоким бўлган Карим Камолов эгаллади.

Камолов 2011 йилда Ислом Каримов қарори билан лавозимидан озод қилинган эди.

Ихтиёр Фармоновнинг қисқа муддатда лавозимини тарк этиши сабаби очиқланмади.